"Атлетико" ҳам Паварга қизиқиб қолди

Мадриднинг "Атлетико" клуби Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Паварга қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sky Sports маълум қилди.

Юқоридаги манбаа тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” айни дамда Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзини ҳар томонлама намойиш қилаётган 22 ёшли “Штутгарт” футболчининг жамоа ҳимоясини кучайтира олишига ишонишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Павар “Барселона”нинг ҳам қизиқишлар доирасига кириб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!