Ads

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Никола Калинич жароҳати сабаб маълум муддатга сафдан чиқди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли хорватиялик футболчи машғулотлар пайтида жароҳат олган. Энди у тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Калинич "Атлетико" сафига жорий ёз "Милан" клубидан 14,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди.