"Атлетико" Кавани учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилмоқда. Парижликлар эса...

Мадриднинг “Атлетико” клуби ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванининг трансфери борасида мухокараларни давом эттирмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича “матрасчилар” 33 ёшли уругвайлик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олиш учун парижликларга 15 млн евро таклиф қилишмоқда. Айтиш керакки, Каванининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис француз гранди ушбу футболчини давралар оралиғидаёқ сотиб юбори кутилмоқда. Аммо, улар Каванини 30 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Кавани ПСЖ сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!