"Атлетико" Костани сотиб юбормоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоа ҳужумчиси Диего Костани сотиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Барселона”га (2:0) қарши ўйинда қизил карточка олиб ва ҳакамни ҳақорат қилиб жамоани ноқулай аҳволга солиб қўйгани “матрасчилар” раҳбариятининг унга нисбатан  ғазабини келтирган.

Бундан ташқари 31 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги статистикаси ҳам яхши эмас. Коста 21та ўйинда бор йўғи 5та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Костага Хитой клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!