"Атлетико" "Наполи" футболчисини сотиб олмоқчи

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Аллан "Атлетико"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда мадридликлар 28 ёшли бразилиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи ва бунинг учун неаполликларга 55 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Алланга ПСЖдан таклифлар бўлаётган эди. Аммо, трансфер амалга ошмай қолди.

Маълумот учун, Аллан “Наполи” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 179та ўйинда майдонга тушди ва 9та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!