"Атлетико" ўз сафига Сусони қўшиб олади

 
"Атлетико" клуби келаси мавсум жамоани тарк этиши мумкин бўлган Антуанн Гризманн ўрнига ҳужумчи қидирмоқда. Клуб скаутлари "Милан"да тўп сураётган испаниялик 23 ёшли ҳужумчи Сусони кузатиб бормоқда.
 
Сусонинг "Милан" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзигача амал қилади. Футболчи А серияда 14 учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва олтита голли пас узатди.
 
Антуан Гризманн эса келаси йили "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетиши кутилмоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!