"Атлетико" президенти: "Куртуа овозингни ўчир!"

TIGGO 2 PRO

"Атлетико" президенти Энрике Сересо Тибо Куртуанинг гапларига жавоб қайтарди.

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичидаги ғалабадан сўнг "Реал" дарвозабони "Атлетико"ни нолувчилар деб атаган ва Хулиан Альвареснинг пенальтилар сериясидаги голи тўғри бекор қилинганига ишонч билдирган эди.

- Куртуа жим бўлиши ва ўзини босиши керак. У "Атлетико"да ўйнаганидан миннатдор бўлиши лозим.

У ажойиб дарвозабон, аммо илгаригидек жентлмен бўлиши керак, - дея Сересонинг сўзларини келтирмоқда испан оммавий ахборот воситалари.

Маълумот учун, Тибо Куртуа 2011-2014 йилларда "Атлетико" дарвозасини қўриқлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!