Ads

Аргентинанинг “Расинг Авельянеда” жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес испан жамоалари қизиқишларида бўлиб турибди.

19 ёшли футболчининг агенти “Атлетико” билан музокар ўтказишга улгурди. “Матрасчилар” Мартинесни 9 млн еврога сотиб олиб, уни бир мавсумга жамоасида қолишига розилар.

Бундан ташқари, унинг вакили “Барселона” скаутлари билан ҳам алоқага чиққани айтилмоқда.

“Расинг”дагилар эса унинг учун 15 млн евро сўрамоқда.

Маълумот учун, Мартинес якунланган мавсумда 23 та баҳсда майдонга тушди ва 9 та гол киритиб, 1 та голга ассистентлик қилди.