"Атлетико"ни таслим этган "Челси" чорак финалга чиқди

Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Челси" - "Атлетико" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Аристократлар" таркибидаги биринчи гол 34-дақиқада Хаким Зиеш томонидан киритилди. Вернернинг узатмасидан кейин қулай имконият ҳосил қилган футболчи зарба беришда адашмади. Шунингдек, қўшимча дақиқаларда майдонга тушган Эмерсон ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Томас Тухель шогирдлари икки ўйин натижасига кўра, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал чиптасига эга чиқди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Эмерсон ўйинга нуқта қўйди!

    Ҳозиргина майдонга тушган Эмерсон ҳисобдаги фарқни оширди.

  • 90+4'

    Алонсо ва Хаверц ўрнига Эмерсон ҳамда Чилуэлл майдонга тушди.

  • 90+2'

    "Челси" бугун гол ўтказмайдиган кўринади! Фелишнинг уринишини ҳам Эдуар Менди қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Хадсон-Одоининг зарбасидан кейин тўпни ҳимоячилар қайтарди.

  • 87'

    Сўнгги дақиқаларни "матрасчилар" олдинги чизиқда ўтказмоқда.

  • 85'

    Анхель Корреа ҳужумда қоида бузди ва жамоасига панд берди.

  • 84'

    Тимо Вернер ўрнига Каллум Хадсон-Одои майдонга тушди.

  • 82'

    Рақибига нисбатан жуда қўпол ўйнаган Савич майдондан четлатилди.

  • 80'

    Лемар томонидан жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди

  • 79'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда мадридликлар стандартни қўлга киритди.

  • 77'

    Кристиан Пулишич Хаким Зиеш ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Хаким Зиешнинг узатмасига жамоадошларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 73'

    Бу сафар рақибига нисбатан қоида бузган Кокега сариқ карточка кўрсатилди.

  • 71'

    Футболчилар бироз қўпол ўйин намойиш этишни бошлади.

  • 69'

    Мадридликлар сафида ҳаракат қилган Триппьер ўз ўрнини Тома Лемарга бўшатиб берди.

  • 66'

    Курт Зумага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 64'

    Триппьер тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 62'

    Тимо Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбасидан кейин дарвозага аниқ бормади.

  • 60'

    Хосе Мария Хименес огоҳлантирилди.

  • 59'

    Луис Суарес ўрнига Анхель Корреа майдонга тушди.

  • 57'

    Зиешнинг зарбасидан кейин Облак ажойиб сейв ижро этди.

  • 55'

    Тимо Вернер жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 53'

    Шогирдлари ўйинидан қониқмаётган Симеоне ўзгариш амалга оширди. Карраско ўрнига Мусса Дембеле ўйинни давом эттиради.

  • 51'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Сауль огоҳлантирилди.

  • 48'

    Тимо Вернернинг зарбасидан кейин Облак жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

  • 46'

    Симеоне таймни ўзгариш билан бошлади. Лоди ўз ўрнини Эрмосога бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Ковачичнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 43'

    Ҳужумга ўтган Антонио Рюдигернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 42'

    Тайм сўнгини мадридликлар фаол ўтказишга ҳаракат қиляпти. Бироқ мезбонлар тўпни назорат қилиб, рақиб шаштини туширишга уринмоқда.

  • 40'

    Жарима майдони ичида Хаверц тўпни бироз ўзига бўйсундира олмади. Қулай имконият бой берилди.

  • 39'

    Фелишнинг зарбасидан кейин ҳимоячига теккан тўп ўз кучини бироз йўқотди. Менди ўз ўрнида.

  • 37'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Хаверц бироз ета олмади.

  • 36'

    Голдан руҳланган лондонликлар олдинга ўтишда давом этмоқда.

  • 34'

    ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" учрашувда ҳисобни очди!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Вернер жарима майдони ичидаги Зиешни тўп билан таъминлади. Хаким тўпни дарвозага киритди.

  • 32'

    Бу сафар Жеймсни йиқитган Лоди сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 30'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Савичга нисбатан қоида бузган Хаверц огоҳлантирилди.

  • 29'

    Менди дарвозаси томон тепилган тўп ноаниқ кетди. Эдуар эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 27'

    Триппьер бурчакдан тўпни шериклари томон оширди. Аммо лондонликлар тўпни узоқлаштирди.

  • 26'

    Бу сафар Карраско жарима майдони ичида йиқилди. Орсато яна жим.

  • 25'

    "Матрасчилар" тўп назоратини рақибдан тортиб олишга муваффақ бўлди.

  • 23'

    Луис Суарес жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам Рюдигернинг ҳаракатини қонун доирасида деб топди.

  • 22'

    Диего Симеоненинг кўрсатмаларидан кейин меҳмонлар ҳам олдинга ўтишни бошлади. Энди ҳужумлар фақат Облак дарвозаси қаршисида ююзага келмаяпти.

  • 20'

    Тимо Вернернинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 18'

    Жарима майдонига ёриб кираётган Фелишни ортдан етиб келган Канте тўхтатди.

  • 17'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "матрасчилар" жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 15'

    Рақибга босим уюштираётган лондонликлар "Атлетико"ни марказдан ўтказмай қўйди.

  • 14'

    Майдон марказида Ковачичга нисбатан қоида бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 12'

    Ҳозирча, "аристократлар"нинг ўнг қаноти анча фаол ўйин намойиш этмоқда.

  • 10'

    Маркос Алонсонинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 8'

    Жарима майдонига ёриб киришга ҳаракат қилган Канте ҳимоячилар томонидан тўхтатилди. Тўп мадридликларда.

  • 6'

    Тухель шогирдлари рақиб жарима майдони атрофида тўпни ушлаб туриб, ҳимоядаги заиф нуқталарни излаяпти.

  • 4'

    Ренан Лодининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан майдон эгалари тўпни назорат қилишга интилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. ЕЧЛ мадҳияси янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!