"Атлетико"нинг асосий ҳужумчилари "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборишлари мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши баҳс олдидан ҳужум чизиғида кадрлар муаммосига дуч келди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра Альваро Мората “Камп Ноу”даги баҳсда аниқ иштирок эта олмайди.
Шунингдек, мушакларидан жароҳат олган Диего Костанинг ҳам ушбу ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Атлетико" учрашуви 6 апрель куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.
Фикрлар