“Атлетико”нинг яна бир футболчиси сафдан чиқди. Гап мексикалик ярим ҳимоячи Эктор Эррера ҳақида кетмоқда.

“Матрасчилар” расмий сайтининг хабар беришича, Эррера Мексика терма жамоаси сафида чап оёғини қайриб олган. У тахминан бир ой майдонга тушолмаслиги айтилмоқда.

Айни дамда мадридликларнинг айрим етакчи футболчилари, жумладан Диего Коста ва Янник Феррейра Карраско ҳам лазаретда даволанмоқда. Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес эса коронавирусга чалингани боис бўлажак ўйинларда жамоага ёрдам беролмайди.

“Атлетико” 8 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида кучли учликда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар