ATP рейтинги янгиланди. Кучли бешликда ўзгариш бор (фото)
Теннис бўйича Франция очиқ чемпионатидан сўнг ATP янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра, Новак Жокович ўз ўрнини сақлаб қолди. "Ролан Гаррос" ғолиби Рафаэль Надаль очколари сонини 2000 тага ошириб, 4-поғонага кўтарилиб олди.
Қуйида кучли ўнлик билан танишиш имкониятига эгасиз.
Шунингдек, вакилларимиздан Денис Истомин 320, Ҳумоюн Султонов 382, Сергей Фомин 408 ва Санжар Файзиев 675-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар