Аутсайдер майдонида аранг ғалаба қозонган "Реал" пешқадам билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартирди

Испания Ла Лигаси 24-туридан ўрин олган "Реал Вальядолид" - "Реал" беллашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув тақдирини ҳал этган ягона гол 65-дақиқада Каземиро томонидан киритилди. Стандарт вазиятдан жарима майдонига етказиб берилган тўпни бразилиялик футболчи боши билан рақиб дарвозасига киритди.

Шу тариқа, меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритган мадридликлар очколари сонини 52 тага етказиб олган ҳолда, пешқадам билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартирди. Ўз уйида очкодан қуруқ қолган "Вальядолид" 19-поғонада қолди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Ўйин сўнгига келиб мезбонлар кўпроқ олдинга ўтмоқда. Уларга гол керак.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ферлан Менди ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 86'

    Ҳозиргина майдонга тушган Оскар Плано сариқ карточка ишлаб олди.

  • 84'

    Рубен Алькарас ва Кике захирага олинди. Улар ўрнига Оскар Плано ҳамда Феде ўйинни давом эттиради.

  • 83'

    Лукас Васкес ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 80'

    Ўйин якунига келиб қўполликлар сони ортиб кетди. Ҳакам ўйин назоратини қўлдан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас.

  • 79'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Серхио Аррибас огоҳлантирилди.

  • 77'

    Фабиан Орельяна сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 75'

    Ҳозиргина майдонга тушган Шон Вайсман рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам пенальтига етарли асос йўқ деб ҳисоблади.

  • 74'

    Серхио Гвардиола ва Роке Меса ўз ўрнини Шон Вайсман ҳамда Кенан Кодрога бўшатиб берди.

  • 71'

    Начо ҳам карточка ишлаб олди.

  • 69'

    Лукас Васкес огоҳлантирилди.

  • 67'

    Зидан жамоа таркибини ўзгартирди: Дуро, Аррибас ва Иско Винисиус, Асенсио ҳамда Марианони алмаштирди.

  • 66'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳиссоб очилди!

    Крооснинг ажоийб узатмасидан кейин Каземиро дарвозани ишғол этди.

  • 62'

    Жота ўз ўрнини Саиди Яккога бўшатиб берди.

  • 60'

    Рубен Алькарасга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 57'

    Фабиан Орельянанинг зарбасидан кейин Куртуа жамоасини голдан сақлаб қолди.

  • 54'

    Иккинчи таймда ҳам устунлик Зидан шогирдларида бўлиб турибди.

  • 51'

    Тони Крооснинг бурчакдан оширган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 48'

    Жуниорнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Куртуанинг олдинга чиқиб кетганини пайқаган мезбонлар вакили узоқдан зарба йўллади. Тўп кутилган траектория ҳосил қилмади.

  • 42'

    Перес Кроссга нисбатан тактик фол ишлатди. Шу турдаги қоидабузарликлар бироз кўпайиб кетгандек, гўё.

  • 39'

    Марказга етказиб берилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 38'

    Тўпни эгаллаб олган мезбонлар посбони жарима майдонидан ташқарига чиқиб кетди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 36'

    Винисиусга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида меҳмонлар яхши имкониятга эга бўлди.

  • 34'

    "Қироллик клуби" позицион ҳужумлар уюштиряпти. Бироқ аксарият уринишлар бесамар якунланмоқда.

  • 32'

    Зидан шогирдлари қанотларни тез-тез алмаштириб, ўз ҳужумларини ташкил этмоқда.

  • 30'

    Марианонинг бу сафарги голи ҳам ҳисобланмади. У яна воқеалар ривожидан илгарилаб кетганди.

  • 28'

    Модричнинг узатмасидан кейин тўпни Масип ушлаб олди.

  • 26'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Курашлар, асосан, майдон марказида кечмоқда.

  • 23'

    Мариано Диаснинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади.

  • 22'

    Асенсионинг навбатдаги узатмасидан кейин тўп дарвозабоннинг қўлига келиб тушди.

  • 20'

    Начо майдон марказида тактик фол ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 18'

    Асенсио воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 16'

    Қанотда техник ҳаракатлари билан рақибни чалғитган Модрич жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ вазият муваффақиятсиз якунланди.

  • 14'

    "Қаймоқранглилар" майдон марказида тўпни назорат қиляпти.

  • 12'

    Асенсионинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 11'

    Мадридликлар катта қийинчилик билан ҳимоядан чиқмоқда.

  • 10'

    Каземиро ўз жарима майдони ичида рақибига нисбатан бироз қоида бузгандек кўринди. Бироқ ҳакам жим.

  • 8'

    Мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 7'

    Жарима майдони ичида йўлланган иккита хавфли зарбани Куртуа қайтарди. Тибо жамоасини муқаррар голдан асраб қолди.

  • 4'

    Стандарт вазиятдан Асенсио узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди. Кросснинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.

  • 2'

    Жуниор дастлабки дақиқалардан босим уюштириб, рақибни хато қилишга мажбур қилди. "Реал" бурчак тўпига эга бўлди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!