Аутсайдерга қарши камбэк амалга оширган "Реал" "Барселона"дан ўтиб кетди

Испания Ла Лигаси 27-туридан ўрин олган "Реал" - "Эльче" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Ҳисобни 61-дақиқада меҳмонлар вакили Дани Кальво очди. У бурчакдан етказиб берилган тўпни Куртуа дарвозасига жойлаб қўйди. "Қаймоқранглилар" бу голга Карим Бенземанинг дубли билан жавоб қайтарди. Дастлаб, 73-дақиқада орадаги фарқни йўққа чиқарган француз қўшиб берилган вақтда жамоасига ғалаба келтирган голни рақиб дарвозасига киритди.

Ўз уйида ғалаба қозонган "Қироллик клуби" очколари сонини 57 тага етказиб олган ҳолда, "Барселона"ни ортда қолдирди ва 2-ўринга чиқиб олди. Имкониятни бой берган "Эльче" 24 очко билан 17-поғонани банд этган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Ферлан Мендининг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади.

  • 90+1'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Реал" камбэк амалша оширди!

    Родригонинг жуда қулай узатмасидан кейин Бензема тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Начонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

  • 88'

    Икки рақиби қуршовида қолиб кетган Азар тўпни йўқотди.

  • 87'

    "Эльче" ўз жарима майдонини яхши кўриқламоқда.

  • 85'

    Модрич узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп у кутган манзилга бормади.

  • 83'

    Каземиронинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 80'

    Зидан шогирдлари ҳамон тўп назоратини ўзида ушлаб турибди.

  • 78'

    Каземиронинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 77'

    Ғалабага ташна "Реал" кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда.

  • 75'

    Винисиус Жуниор ўз ўрнини Эден Азарга бўшатиб берди.

  • 73'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб тенглашди!

    Модричнинг қанотдан оширган қулай узатмасини Бензема дарвозага йўллади.

  • 71'

    Родригонинг узатмасидан кейин Каземиро тўпга бироз ета олмади. Яна бир вазият қўлдан бой берилди.

  • 69'

    Бенземага қарши қўполлик ишлатган Гвидо Карильога сариқ карточка кўрсатилди.

  • 67'

    Майдон эгаларининг ҳужумла ҳеч иши юришмаяпти.

  • 65'

    "Қироллик клуби" футболчилари тўпни назорат қилмоқда. Бироқ улар ҳужумга ўтишга шошилмаяпти.

  • 63'

    Гол ўтказиб юборган "Реал"да ўзгариш: Кросс, Модрич ҳамда Родриго майдонга тушди. Улар ўрнига Рамос, Вальверда ва Иско захирага олинди.

  • 61'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Эльче" ҳисобни очди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Дани Кальво дарвозага киритди.

  • 59'

    Яқин масофадан берилган зарбани Куртуа қайтарди.

  • 57'

    "Эльче" футболчилари анча фаоллашди. Энди кетма-кет ҳужумлар "Реал" дарвозаси қаршисида юзага келмоқда.

  • 54'

    Жарима майдони ичидаги тўп учун курашда Рамос йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши лозимлигини уқтирди.

  • 52'

    "Эльче" футболчилари ҳимояда тартиб билан ҳаракат қилмоқда.

  • 49'

    Мадридликлар бурчак зарбасини комбинацион усул билан ўйинга киритди. Позицион уринишлар давом этади.

  • 48'

    Мендининг қанотдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида Лукас Васкес ўз ўрнини Марко Асенсиога бўшатиб берди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Федерико Вальверденинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгига келиб, мадридликлар бироз фаолликни оширди.

  • 41'

    Лукас Васкес жамоаси ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 39'

    Яқин масофадан берилган зарбани Куртуа қайтарди.

  • 38'

    Ҳужумда қоида бузган Бенземага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 36'

    Барраган ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Сифу майдонга тушди.

  • 34'

    Қулай имконият ҳосил қилган Бенземанинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    Ферлан Менди қанотдан узатма амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 29'

    Винисиус Жуниорнинг зарбасини ҳимоячилар дарвозага ўтказмади.

  • 26'

    Меҳмонлар ўзига келиб олди. Энди улар номдор рақибдан чўчимай ҳаракат қиляпти.

  • 23'

    Зидан шогирдлари ҳимояланяпти. Улар рақибнинг кетма-кет ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 21'

    "Эльче" футболчилари фаоллик намойиш этишда давом этмоқда. 

  • 19'

    Антонио Барраганга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

  • 17'

    "Қаймоқранглилар"нинг позицион ҳужуми давом этмоқда.

  • 15'

    Карим Бензема воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 13'

    Начо кучли зарбаси билан дарвозага тўпни жойлаб қўйди. Аммо бироз аввал ҳакам ўйинни тўхтатганди.

  • 12'

    Меҳмонлар прессинг уюштиришни бошлади. Бу рақибнинг тезлиги бироз пасайишига сабаб бўлмоқда.

  • 10'

    Исконинг узатмаси ноқулай эди. Бензема тўпга зарба бера олмади.

  • 8'

    Жамоадоши узатган тўпга Лукас Васкес ета олмади.

  • 6'

    Вараннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 5'

    Мадридликлар тўпни назорат қилмоқда. Шу орқали, улар рақибни қўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

  • 3'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Иско бироз ета олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!