Авиаҳалокатда тирик қолган “Шапекоэнсе” футболчиси “Барселона” билан ўйинда майдонга тушади

“Шапекоэнсе” ҳимоячиси Алан Рушел “Барселона”га қарши кечадиган ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ўйин 7 август куни Каталонияда Сампер кубоги доирасида бўлиб ўтади.

Рушел 2016 ноябрь ойида юз берган авиаҳалокатда тирик қолган олти нафар одамдан бири. Ўшанда самолёт бортида бўлган 77 одамдан 71 нафари ҳаётдан кўз юмган. Рушел сингари дарвозабон Жаксон ва ҳимоячи Нету ҳам тирик қолган сафида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!