Австралия - Ўзбекистон беллашувини 2 та шарҳловчи шарҳлайди
Бугун 23 ёшликлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3-ўрин учун баҳс бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Австралия билан куч синашади. Ғолиб Токио-2020 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади.
Австралия - Ўзбекистон ўйинини ЖОНЛИ ЭФИРда томоша қилинг
Ушбу ўйинни "Спорт" телеканалида Дилшодбек Тўхтабеков ва Бобур Акмалов биргаликда шарҳлаб боради. Бу ҳақда Бобур Акмалов телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.
Маълумот ўрнида, Австралия - Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 17:30да старт олади.
Фикрлар