Австралия - Ўзбекистон ўйинининг энг яхшилари аниқланди (SofaScore)

Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Дастлаб, "яшил қитъа вакиллари" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди. 

Шу тариқа, икки жамоа ҳам плей-офф масаласини ҳал қилди. Австралия 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон 2-поғонани банд этди. 

Статистик маълумотлар билан шуғулланувчи "SofaScore" портали беллашувдан кейин футболчиларни баҳолаб чиқди. Унга кўра, термамиз сафида энг юқори баллга Машарипов ва Турғунбоев лойиқ кўрилди - 7.4.  Қуйида термамиз ўйинчиларига қўйилган баллар билан танишинг. 

photo_2024-01-23_19-36-32photo_2024-01-23_19-36-55

photo_2024-01-23_19-43-31

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахромжон Турсунов
23/01/2024 20:40
Шу сайтга киришдаги футболчилар расми ва рекламалар жонга тегди.