Австралия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз 2019 йилда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнагандик ва ўшанда пенальтилар сериясида уларни мағлуб этгандик. Аммо менимча, ўшандан бери иккала жамоа ҳам анча яхшиланди. 

Улар эртага Ҳиндистон ва Сурия билан ўйинга қараганда бошқачароқ ёндашув билан майдонга чиқишади. Ўзбекистон сўнгги йилларда футболга жуда кўп сармоя киритмоқда ва бунга U20 Осиё Кубогида ғолиблик ҳам яққол мисол. Бундан ташқари уларда 23 ёшгача бўлган жамоа жуда кучли. Ўзбекистон дунё ва Осиёдаги рейтингида юқориламоқда. 

Эртага асосийси ўйинга тўғри тактика танлашимиз. Йигитлар тайёр ва биз бу ўйинни интиқлик билан кутяпмиз", - деди Грэм Арнольд.

Эслатиб ўтамиз, Австралия - Ўзбекистон баҳси эртага 16:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!