Австралия U-23 бош мураббийи: "Биз Японияга қарши ўйнашдан мамнунмиз"

Эртага мамлакатимизда давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё кубогида 3-ўрин учун ўйин бўлиб ўтади.

Бугун “Бунёдкор” стадионида мазкур баҳслар олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Австралия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган ва футболчи Жошуа Роулинс иштирок этиб, Япония U-23 жамоасига қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мураббий: - Биз Японияга қарши ўйнашдан мамнунмиз. Улар ҳужумкор ва чиройли ўйин кўрсатишади. Бу каби жамоалар билан майдонда куч синашиш қизиқарли бўлиб келган.

Рақибимиз техник футбол кўрсатади. Улар ривожланган ва ривожланишда давом этмоқда. 

Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақибнинг заиф томонларига камроқ эътибор қаратамиз. Бу охирги баҳс ва унда кучимизни кўрсатишимиз керак.

Миллий жамоада ўйнашни истаган футболчилар мазкур баҳсда ўзини кўрсатиши керак. Кераксиз учрашувлар бўлмайди. Ҳар бир беллашув биз учун қадрли.

Футболчи: - Майдонда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар сафар бизнинг мақсадимиз шундай бўлади. Баъзида режа амалга ошади, баъзида эса...

Ярим финал тугади. Энди биз бронза медаллари ҳақида ўйлашимиз керак. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!