Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Кикбоксинг ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳамкорликдан кўзланган мақсад — аҳоли ўртасида кикбоксинг спорт турини оммалаштиришга кўмаклашиш, етук спортчилар билан учрашув ва семинарлар ташкил этиш орқали ёшларнинг кикбоксинг ҳақидаги билим ҳамда кўникмаларини ошириш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали ушбу спорт турини кенг тарғиб этишдан иборат.

image_52

Меморандум доирасида кикбоксинг соҳаси ходимлари учун оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш тартиби ва усуллари бўйича услубий кўрсатмалар бериш, телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда онлайн видеодарслар ташкил этиш, турли семинар, учрашув, брифинг ва йиғилишларни ўтказиш кикбоксинг ҳамда спортнинг бошқа турлари бўйича ҳар хил электрон, аудио ва қоғоз шаклдаги китоб ва услубий қўлланмаларни яратиш ва нашр этишда кўмаклашиш каби масалалар ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!