Ахметов Шомуродовни йиқитганини бир умр эслаб юради
ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Илзат Ахметов Россия премьер-лигасининг 21-туридан ўрин олган “Ростов”га қарши бўлиб ўтаётган ўйинни якунлай олмади.
Россия терма жамоаси аъзоси мезбонлар форварди, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга нисбатан жарима майдони ичкарисида қўполлик ишлатди. Ахметов сўнгги чорани қўллаган, деб топган ҳакам унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди ва майдондан четлатди.
Қайд этиш лозимки, бу Илзатнинг фаолиятидаги биринчи қизил карточкаси бўлди.
Афсуски, Элдор ишлаган пенальтини “Ростов” футболчиси Роман Ерёменко голга айлантира олмади. Ҳозирча биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 1:1.
Фикрлар