Ахтам Назаров "Истиқлол"га қайтиши ва "Насаф"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди
Яқинда "Андижон" билан хайрлашган тожикистонлик ҳимоячи Ахтам Назаров яна собиқ клуби – “Истиқлол”га қайтди. Маълумки, футболчи “Андижон”га айнан ушбу жамоа сафидан қўшилганди.
“Истиқлол” бугун Қаршида “Насаф” билан ўртоқлик учрашувида қатнашади ва ушбу баҳсда Назаров ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Шу боис Ахтам “Андижон” матбуот хизматига “Истиқлол”га қайтиши ва “Насаф”га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қайтишимни қуйидагича тушунтираман: уйга келганимда шароит туфайли Душанбеда кечикдим. Футболчилар ва клуб раҳбарияти вазият туфайли “Андижон”га қайтиб кета олмаслигимни билгач, клуб президенти футболчилар ва мураббийлар жонажон клубимга қайтишни таклиф қилишди. Бунинг учун улардан миннатдорман, бу жуда кутилмаган ва ёқимли бўлди. Чунки ўша пайтда мен футбол ҳақида ўйламаётган эдим. Бу жамоада энди ўз олдимизга қўйган мақсадлар сари қандай вазифаларни бажаришимизни биламан.
Ҳа “Насаф” билан ўйинга келаман. Мен “Андижон” сафида “Насаф” билан ўйинни яхши эслайман. “Насаф” яхши жамоа, ўша учрашув чемпионат ўйини эди ва андижонликлар билан яхши хотира бўлиб қолади. Бу сафаргиси эса дўстона ўйин бўлади. Энг муҳими, иккала жамоада ҳам жароҳатларсиз ва ҳар икки жамоа ҳам чемпионатга тайёр ҳолда қайтишлари керак”, - дейди Назаров.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар