"Аякс" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

"Аякс" ўзининг расмий сайтида марказий ҳимоячи Перр Схюрс билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномани 2025 йилга қадар узайтирди.

Схюрс "Аякс" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 43 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

21 ёшли голландиялик футболчининг трансфер нархи 12 млн еврога баҳоланмоқда. Бундан аввалроқ унга “Ливерпуль” қизиқиш билдираётган ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!