"Аякс" ЧЛда испанлар билан охирги 2 та ўйинда 7:1 лик ғалабага эга. Бунгача 13 та баҳснинг 11 тасида ютқазган

Европа Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Аякс" Испаниянинг "Валенсия" клубини 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Шу тариқа, "Аякс" Испания жамоалари билан сўнгги икки учрашувда жами 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди ( март ойида "Реал"ни 4:1 ҳисобида енгган).

Бунгача "Аякс" жамоаси Чемпионлар Лигасида испанларга қарши 13 та учрашувнинг 11 тасида мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!