"Аякс" дарвозабони қишлоғини электр билан таъминлади

“Аякс” дарвозабони Андре Онана хайрли иш қилди. CFOOT Cameroon тарқатган хабарга кўра, камерунлик футболчи ўзи туғилиб ўсган қишлоғини электр энергияси билан таъминлаган.

Энди Онананинг қариндошлари ва қишлоқдошлари довул лампаларидан фойдаланмайди. Бундан ташқари, улар энди телевизор томоша қилиш имкониятига ҳам эга бўлди.

Онана “Аякс” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 178 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 158 та гол ўтказиб юборди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию