"Аякс" Де Лигтни "Барселона"га 100 млн еврога сотмоқчи
Аввал хабар берганимиздек “Барселона” клуби ҳамон “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олиш ниятидан қайтмаяпти.
Европа клублари ассоциацияси (ECA) йиғилиши арафасида “кўк-анор ранглилар” президенти Жозеп Бартомеу амстердамликлар билан 19 ёшли футболчининг трансфери масаласида навбатдаги музокараларни ўтказмоқчи.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “Аякс” Де Лигт учун “Барселона”дан 100 млн евро сўрамоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ каталонияликлар голландиялик футболчи учун 60 млн евро таклиф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, “Барселона” бундан аввалроқ “Аякс”нинг бошқа бир етакчиси Френки де Йонг билан келишувга эришган эди. Ушбу футболчи мавсум якунлангач Каталония супер клуби сафига бориб қўшилади.
Фикрлар