"Аякс" "Манчестер Юнайтед"ни "тунамоқчи"

"Манчестер Юнайтед" "Аякс" ҳужумчиси Антони борасида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради “Sky Sports” нашри.

Манкунианлар 90 миллион евролик таклиф рад этилганига қарамай, 22 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олиш борасида чекинишни истамаяпти.

Қайд этилишича, Амстердам клуби ҳужумчи учун камида 100 миллион евро олмоқчи.

Антони жорий мавсум “Аякс”нинг барча мусобақалар доирасидаги учта ўйинида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!