"Аякс" спорт директори: Раҳбарият ван де Бекни қўйиб юбормоқчи эмас

"Аякс" клуби спорт директори Марк Овермарс жамоа ярим ҳимоячиси Донни ван де Бекнинг келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ван де Бек ажойиб мавсум ўтказди ва унинг кўрсатган бу ўйинлари мукофотга лойиқ. Бироқ, клуб уни қўйиб юборишни хоҳламаяпти”, - дейди Овермарс.

Маълумот учун, 22 ёшли ван де Бек жорий мавсум амстердамликлар сафида жами 57та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Аякс” жорий мавсум Голландия чемпионати ва кубогида зафар қучди. Шунингдек, Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!