Ads

"Аякс" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг бугун "Ювентус"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мавсум бошида ҳеч ким бизни Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига қадар бора олишимизни ўйламаганди. Лекин жамоам сезиларли ўсишга эришди ва грандлар билан рақобатлаша оладиган даражага етди. Ҳозир биз ўз кучимизга ишонамиз.

“Ювентус” “Реал”дан анча кучли. Бир ҳафта олдин биз ушбу жамоага қарши жуда яхши ўйнадик, Туринда ҳам шуни такрорлаш керак”, - дейди тен Хаг.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Аякс” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1:1 ҳисобида якунланган эди.