Ads

Хабарингиз бор эртага УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳслари бошланади. Амстердамнинг “Аякс” клуби шу куни Туринда “Ювентус” меҳмони бўлади.

Қуйида “Аякс”нинг “кекса синьора”га қарши баҳс учун ўйин қайдномаси билан танишиб олишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Андре Онана, Константинос Лампру, Бруну Варела.

Ҳимоячилар: Расмус Кристенсен, Йоэл Велтман, Матейс де Лигт, Лисандро Магальян, Дейли Блинд.

Ярим ҳимоячилар: Нуссайр Мазрауи, Дэйли Синкгравен, Донни ван де Бек, Френки де Йонг, Закария Лабьяд, Хаким Зиеш, Дани де Вит, Юрген Эккеленкамп.

Ҳужумчилар: Клас-Ян Хунтелар, Каспер Дольберг, Давид Нерес, Лассе Шоне, Душан Тадич.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” – “Аякс” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.