Айни пайтдаги энг яхши боксчи ким? Александр Усик жавоб берди
Ahmadbek Eshmatov
Украиналик сайёрадаги энг яхши боксчи кимлигини айтди.
Украиналик юлдуз Александр Усик айни пайтдаги энг кучли профессионал боксчи кимлигини айтди.
"Мен учун айни дамда сайёрадаги энг яхши боксчи - Теренс Кроуфорд. Бу инсон менга жуда ёқади, у ажойиб боксчи ҳамда жуда меҳнаткаш” — деди Усик "DAZN" га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Теренс Кроуфорд охирги жангида Исроил Мадримовни очколар эвазига мағлуб этганди.

Изоҳлар (0)