
Айни вақтда Суперлиганинг энг қиммат клуби қайси?
Хабарингиз бор, айни вақтда Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси очиқ ва клубларимиз таркибни кучайтириш ишларини давом эттирмоқда.
Ҳозирга қадар "Пахтакор", "Нефтчи", "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" каби клублар актив трансфер компаниясини олиб бормоқда.
Ўз таркибини сифатли легионерлар билан тўлдириб олаётган "Пахтакор" айни вақтда Суперлиганинг энг қиммат клуби саналади. Ҳозирги ҳолатга кўра, "шерлар" таркибининг умумий трансфер қиймати 12,21 миллион еврони ташкил қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса "Насаф" (11,25) ҳамда "Нефтчи" (9,33) банд қилган.
Барча Суперлига жамоаларининг трансфер нархлари:
Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 10 декабрь куни очилган бўлиб, ушбу жараён 25 февралга қадар давом этади.
Фикрлар