“Айнтрахт” Германияда тенгсиз! Козим Арипов, Маркус Крёше, Кевин Трапп…

2022-йил якунларига кўра, Оливер Гласнер шогирдлари Германиядаги энг нуфузли совринлардан бирини қўлга киритди. Франкфурт клуби Германияда “йил жамоаси” деб эътироф этилди. Совринни клуб бош президенти – Питер Фишер Баден-Баден шаҳрида қабул қилиб олди.

Ушбу соврин деярли уч мингдан ортиқ журналистлар ўртасидаги сўровнома натижаларига кўра кимга насиб этиши аниқланади. “Бургутлар”нинг соврин учун асосий рақобатчиси сифатида Германия аёллар терма жамоасини кўрсатиш мумкин. Европа чемпионатида иккинчи ўринни эгалаган жамоа сўровномада ҳам иккинчи бўлиб қолди. “Айнтрахт” бу совринни қўлга киритган Бундеслиганинг 6  жамоасидан бирига айланди.

Жамоанинг спорт директори Маркус Крёше:

kr2o3kro23kr

“Йил жамоаси” номинациясида ғалаба қозониш “Айтрахт” учун улкан натижа. Биз учун бу фахрли ўрин! Аслида, аёллар жамоаси ҳам бу совринга юз фоиз ҳақли эди. Улар ҳар қандай вазиятда ҳам кучли характер эвазига натижа кўрсатиш мумкинлигини исботлаб берди. Ортда қолган йил давомида меҳнат қилган барча спортчилар эътироф этишга лойиқдирлар”

Жамоа бош мураббийи Оливер Гласнер:

gsd

Йигитлар ва ўзимни номимдан ушбу соврин учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу Европа Лигасида зафар қучган футболчиларим учун улкан мотивация бўлиб ҳизмат қилади. Шунингдек, бу соврин клубимизда ишлайдиган бир неча юз кишининг меҳнати. Бизни охирига қадар қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларники. Барчаси учун раҳмат сизларга!

Жамоа сародри Кевин Трапп:

sdsdgsdg

Бизга овоз берган журналистларга ташаккур. Бизни жамоа учун бу катта ютуқ. Сабаби, Германияда ҳақиқатдан ҳам кучли спортчилар жуда кўп. Улар орасида биз энг зўри бўлишимиз икки ҳисса ёқимли. Ажойиб ишқибозларимиз ёрдамида Европа Лигасида барча немисларни бир манзилда йиға олганимиздан хурсандман. Келаси, мавсумда бундан ҳам каттароқ марраларни забт этишга ҳаракат қиламиз.

Жамоа фунционери Козим Арипов:

плў34ўпл43плў

Шу жамоани акцияларини харид қилганимда, иккинчи бунделсигадаги ўртамиёна клуб эди. 11 йил ичида бирор маротаба шубҳа билан қараганим йўқ. Бугунги натижалар билан фахрланаман. Германияда йил жамоаси бўлиш бу улкан шараф. Буёғига мана шу даражадан  пастга тушиб кетмасликка ҳаракат қиламиз. Насиб қилса, ўзбек клублари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказишни руёбга чикариш учун бор кучимни ишга соламан.Олдинда амалга оширишимиз керак бўлган режалар бисёр. Барчасига секин-аста эришамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!