Азар Де Брюйне ҳамда Мертенсни ортда қолдирди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар 2017 йил ҳорижда тўп сурадиган энг яхши  бельгиялик футболчи деб топилди.

27 ёшли футболчи бу борада терма жамоадаги шериклари Кевин Де Брюйне ҳамда Дрис Мертенсларни ортда қолдиришга эришди.

“Бу менинг Бельгиядаги илк ва шу билан бирга сўнггиси бўлмаган совринимдир”, – деб айтиб ўтди Азар.

Маълумот учун, Азар ўтган мавсум “Челси”нинг Премьер-лигада ғолиб чиқишга 16 та голи ва 8 та голли узатмаси билан катта ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!