Азар: "Ҳозирча футболни соғинмадим"

Францияда бўлиб ўтаётган "Олтин тўп" топшириш маросимига Эден Азар ҳам етиб кетди. У ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Айни пайтда оилам билан вақт ўтказиб завқланяпман. Хоҳлаган нарсамни қила оламан. Ҳозирча футболни соғинмадим. Аммо бир икки ойдан кейин нима бўлишини кўрамиз. Бу ерга келишни эса болаларим илтимос қилди", - деди собиқ футболчи. 

Хабарингиз бор, Азар яқиндагина футболчилик фаолиятини тугатди. Унга Саудия ва МЛСдан таклфилар келишига қарамай, Эден таклифларни рад қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!