Азар: "Менга таътил жуда маъқул бўлди"
"Реал" Мадрид жамоаси футболчиси Эден Азар янги мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, у соғлиги борасида ҳам гапирди.
"Мен ўз-ўзимга ўйнай олишимни айтдим. Ҳозир оғриқ сезмаяпман.
Биз энди бор эътиборимизни янада ривожланишга қаратишимиз керак. Менга таътил жуда маъқул бўлди. Мавсумолди тайёргарлик қизғин давом этмоқда.
Биз ўтган мавсум Ла Лига ва чемпионлар лигасида зафар қучганимизда, клуб ва унинг мухлислари учун хурсанд бўлдим. Лекин ҳаёлимда фақат жамоага ёрдам бера олмаётганим эди.
Мен бу мавсум аввалги даражамга қайта олишимни исботламоқчиман. Яна совринлар ютишимизга ишонаман. "Реал" учун боримни беришга тайёрман", - деди бельгиялик футболчи.
Фикрлар