Азар: Зидан қўл остида шуғулланишни орзу қиламан
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар “Реал” устози Зинедин Зидан қўл остида ўйнаш орзусида эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Зидан қўл остида шуғулланиш бу – менинг орзуим. Болалигимдан унинг мухлиси бўлганман. Мен уни жуда хурмат қиламан”, - дейди Азар.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашининг Европа минтақасида иштирок этган Бельгия терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, қитъадан биринчи бўлиб мундиал йўлланмасини нақд қилган эди.