Азарнинг "Боруссия"даги янги рақами маълум бўлди

"Боруссия Дортмунд" ярим ҳимоячиси Торган Азар янги мавсумда 10-рақам остида тўп суради.

Олдинроқ, бу рақам мавсум якунларига кўра, дортмундликлар сафини эркин агент сифатида тарк этган Марио Гётцега тегишли эди.

Жорий мавсумда 27 ёшли Азар "Боруссия" сафида 43 та ўйинда 7 гол ва 14 та голли узатма берди. Бунгача, бельгиялик футболчи немис клуби сафида 23-рақам остида тўп сурганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!