Азарнинг жароҳати жиддий бўлиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи ПСЖга қарши (2:2) ўйинда жароҳат олди ва ўйинни якунига етказа олмади.
"Қаймоқранликлар" устози Зинедин Зидан ўйиндан сўнг футболчининг ҳолати ҳақида тўҳталиб ўтиб, унинг жароҳати жиддий эканлигини таъкидлаб ўтган.
Marca нашрининг хабарига кўра, белгиялик футболчи 2017 йилда шунга ўҳшаш жароҳат орттириб олган ва у ўшанда операция столига ётишга мажбур бўлган эди.
Фикрлар