Азиз Тўхтабоев: “Пахтакор”дан ижарага олинган футболчиларнинг хизматларидан фойдалана олмадик...
Лига кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинсчи қисмида мезбонлар устози Азиз Тўхтабоев қатнашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимизга қарамай, учрашувни яхши бошлаган эдик. Ҳисоб 1:3 бўлиб турган пайтда тўп дарвоза устунига тегди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, бугун асосий таркибнинг бир қатор футболчилари майдонга туша олишмади. Холмуҳаммедов дисквалификация туфайли, Милич жароҳати боис, Ахмадов, Синдаров ва Ҳожимат Эркинов “Пахтакор” жамоасидан ижарага олинганлиги сабабли бугун уларнинг хизматларидан фойдалан олмадик. Шундай бўлса ҳам майдонга тушган футболчилар борларини бериб ўйнашди. Бугун чиройли ўйин кўрсатишгани учун шогирдларимга миннаторчилик изҳор этмоқчиман. “Пахтакор” ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси. Буниям тан олиш лозим, - деди мураббий.
Фикрлар