Азиз Тўхтабоев: "Қўқон-1912"га битта ғалаба етишмаяпти

"Бугунги учрашув дурангга мос бўлди. Ҳар икки жамоада ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. Бугунги дурангни ютуққа тенг дейишимиз мумкин. Ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг. Бизга ҳозир битта ғалаба етишмаяпти. Ғалаба қозонганимиздан кейин ҳаммаси ўзгариб кетишига ишонаман. Давралар оралиғида таркибимизда ўзгаришлар бўлади. Барча футболчиларимизнинг шартномалари бор. Ҳозирги вазиятда жамоа манфаатини биринчи ўйинга қўйган ҳолда трансферларни амалга оширишни мақсад қилганмиз.

Жамоанинг етакчи аъзоларисиз олдимизда турган вазифаларни бажара олмаймиз. Қувондиқ Рўзиев борасида айтадиган бўлсам, уни фақат хорижий жамоага қўйиб юборишимиз мумкин холос.
Кези келганда, бугунги учрашувда бизни тинимсиз қўллаб-қувватлаб келган мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Уларнинг далдаси бизга катта ёрдам бермоқда", - деб Тўхтабоевнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Илхом Anvarov
22/06/2019 23:46
Хаммаси яхши булиб кетади.
&
Shavkat_boy
22/06/2019 23:21
Bu yil qo'qon o'yna olmayapti