Азизбек Абдуғофуров: "Бу жангда ғалаба қозонсам, навбатдагиси АҚШда бўлади"

Профессионал бокснинг иккинчи ўрта вазн (76,2 кг) тоифасида WBC Silver камари соҳиби ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров (13-0, 5 КО) 20 март куни Россияда навбатдаги жангини ўтказади. Юртдошимизга россиялик ўзи каби мағлубиятсиз одимлаётган Павел Силягин (6-0, 4 КО) рақиблик қилади. Мазкур жангда Абдуғофуров ўзига тегишли бўлган WBC Silver камарини ҳимоя қилади.

аа_1

Яна уч кундан кейин рингга кўтарилувчи юртдошимиз тайёргарликни сўнги кунларини Москвада ўтказмоқда. Биз боксчимиз билан боғланиб, унинг жанг ва рақиб борасидаги фикрлари, шунингдек, кейинги режалари билан қизиқдик.

- Жангга тайёрман. Яхши ҳозирлик кўра олдик. Кайфиятлар ҳам аъло даражада. Рақибни мураббийим Илгар Алиев билан ўрганиб чиқдик. Техникаси юқори, бўйи ҳам баланд экан. Масофада жанг олиб боришни хуш кўради ва шу зайлда ишлайди. Асосан босим уюштириб, гавда қисмига кўпроқ зарбалар беришга ҳаракат қиламан.

Умуман олганда рингда ундан кучли эканлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. Кейинги режалар ҳақида тўхталсак, промоутер ҳамда менежерим Викрам Свапрагасахам яна уч-тўртта жанг қилиб бериш борасида ишларни бошлаб юборган. Насиб қилса, ушбу жангда ғалаба қозониб, ёруғ юз билан ватанга қайта олсак, навбатдаги жангимни АҚШда ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Ўйлайманки, чиройли ғалабага эришиб, барча мухлисларни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламан!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!