Aзизбек Aбдуғофуров ва Фёдор Чудинов жангдан сўнг нималар деди? Улар ўртасида реванш бўладими?

  • 30 апрель, 2022, 11:45
  • 0
  • Бокс

Aзизбек Aбдуғофуров Москва шаҳрида собиқ жаҳон чемпиони Фёдор Чудиновга қарши жангдан сўнг, унга реванш беришга тайёр эканини айтиб ўтди.

30 ёшли Aбдуғофуров жанг ўзи кутганидан ҳам оғирроқ кечганини тан олди, аммо жангга уч ойлик тайёргарлик ўз самарасини берганини таъкидлади. У Чудинов устидан 98:91, 97:93, 97:92 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Бу мен ўйлаганимдан бироз қийинроқ бўлди, чунки Фёдор характер кўрсатди ва мен кутганимдан ҳам яхшироқ жанг олиб борди. Жанг давомида очколар бўйича олдинда бораётганимни тушундим, мураббийларни тингладим ва ғалаба қозонаётганимни ҳис қилдим. Исталган вақтда реваншни қабул қиламан. Aгар Фёдор таклиф қилса, биз исталган вақтда тайёрмиз", - дея Aбдуғофуровнинг сўзларидан иқтибос келтиради Матч ТВ.

image_2022-04-30_11-55-40

Ўзбекистонлик боксчининг устози эса уларга дам олиш ва иккинчи жангга тайёргарлик кўришлари учун тўрт ойга яқин вақт кераклигини қўшимча қилди.

Профессионал рингдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олган 33 ёшли Чудинов бу жангда кучлироқ эканлигига ишончи комил бўлса-да, реванш олиши кераклиги ва ҳакамлар қарорига қарши чиқмаслигини айтди.

"Мен ҳар бир раундда бор кучимни беришга ҳаракат қилдим, жанг вақтида ютяпман, ютқазаяпман, деб ўйлаганим йўқ. Сўнги икки раунд олдидан ўз бурчагимдагилар менга катта эҳтимол билан ҳисоб тенг эканлигини ва охирги икки раундда ғалаба қозониш кераклигини айтишди. Ммен бу раундларда ўзимни кўрста олдим ва рақиб эса шунчаки ҳаракат қилиб турди. Жанг тугагач, менда ғалабамга ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Мураббийлар ҳам ғалаба қозонганимни айтишди, лекин ҳакамлар билан баҳслашмайман. Улар шундай қилишдими, демак шундай бўлибди."

“Ҳа, мағлубият ёқимсиз, аммо бу тажриба. Келажакда яхшироқ тайёрланаман. Мағлубиятлар сизни кучлироқ қилади. Aгар рухсат берилса, реванш жангини ўтказишни истардим. Бундай жангда кўпроқ интрига бўлади. Эҳтимол, одам бокс билан эмас, балки жанг қилаётгани учун очко олади ", - дея қўшимча қилди боксчи.

Fedor-Chudinov-leigh-dawney-getty1

Чудинов, шунингдек, фаолиятида бурилиш даври келганини тан олди.

"Ҳамма нарса ўз ниҳоясига етади: ё ўзингиз тугатасиз, ёки сизни тугатишга мажбур қилишади", - деди боксчи эҳтимолий фаолиятини тугатиш борасида. - Ушбу жангдан кейин, мен ҳали ҳам ҳаракат қиламан, лекин яна одатдагидай бўлса, рақибларимни нокаутга учрата олмасам, улар менга бошқа жанг беришмайди. Шундай қилиб, мен доим устунликда жанг қилишди ўрганишим ёки рақибларни иккита зарба билан йиқитишим керак."

Ушбу мағлубият WBC томонидан 12 ўринда қайт этилган, тақиқ сабаб исми рейтингдан чиқарилгунга қадар, WBA рейтингида 2-ўринда бораётган россиялик боксчи учун катта муваффақиясизликдир.

Чудинов ҳозирда 25-3-1 (17 КО) рекорга тушган бўлса, Aбдуғофуровники 14-1 (5 КО) кўриниш олди. Шуни ҳам такидлаш керакки, Aбдуғофуров қарийб 4 йил олдин Федорнинг акаси Дмитрий Чудиновни ҳам мағлуб этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!