БАА. Шукуровнинг жамоаси мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

Ўзбекситон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган "Шаржа" клуби мавсумдаги илк ўйинини сафарда "Ал-Дафра"га қарши ўтказди.

Мазкур учрашувда меҳмонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Ҳамюртимиз белашувни асосий таркиба бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Шукуровни Сурия ва Эронга қарши кечадиган ўртоқлик ўйинлари учун термага таклиф этган эди.

БАА Про-лигаси. 1-тур

"Ал-Дафра" - "Шаржа" 0:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!