БАА чемпионати.

Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Ал-Васл" ва "Шабаб Ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари минимал ҳисобда зафар қучди.

"Шабаб Ал-Аҳли" сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Азизжон Ғаниев беллашувни захира ўриндиғида бошлади ва иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди.

Маълумот учун, ушбу ғалабдан кейин "Ал-Васл" очколар сонини 9тага етказиб, 6-ўринга кўтарилди. Ғаниев жамоаси эса бир поғона пастлади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию