Бабаян "Навбаҳор" ўйинидаги камчиликлар ва Ўруновга бўлган муносабат ўзгаргани ҳақида гапирди

Cоcа-Cоlа Суперлига 13-турида меҳмонда “Нефтчи” билан дуранг ўйнаган “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян рақиб, терма жамоага чақирилган футболчиларнинг ҳолати, Остон Ўруновга бўлган муносабат ўзгаргани ва режалар ҳақида гапирди.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўртасидаги ўйинлар доимо шундай қизиқарли тарзда кечади. Бу икки жамоа мусобақа жадвалида қандай ўринларда борсалар ҳам доим аншлаг бўлиши табиий. Ўйин ҳам шунга монанд қизиқарли тарзда кечди. Биз ўйин якунигача темпни туширмадик ва фақат ғалаба учун ўйнадик. Рақиб иккинчи рақамда ўйнаши ва қарши ҳужумларда бизга қийинчилик туғдириши мумкинлигини билардик. Шунга қараб тайёргарлик кўрган эдик. Ўйин биз кутган сценарий остида кечди. Афсуски, ўйинга тайёргарлик кўришда муаммолар бўлди. Терма жамоа сафига чақирилган футболчиларда ўйин амалиёти кам эди. Ўйин борасида камчиликлар бор, уларни бартараф этамиз”, - деди Бабаян.

“Ўруновнинг сўнгги ўйинлари туфайли кўпчиликнинг муносабати ўзгарди. Терма жамоа сафида ҳам этакчи бўлиши мумкинлигини исботлади. Унинг ўйинлари барчани қувонтирмоқда ва у анча ўсди. Рақиблар ҳам унга нисбатан кескинроқ ва эҳтиётроқ ўйнашаяпти. Бугун рақиб футболчилари ҳам уни яхши қўриқлашди. Остон бугун жароҳати борлигига қарамай майдонга тушди ва яхши ҳаракат қилди. Бу таҳсинга сазовор ҳаракат”.

“Навбаҳор” таркибидан 5 нафар футболчи терма жамоага чақирилгани қувонарли ҳол. Аста-секин бизнинг жамоамиз миллий термамиз учун базавий жамоага айланмоқда. Яна бир футболчимиз шунингдек, Черногория терма жамоасига чақирилган”.

“Ўзимизда муаммолар бор эканини яширмаймиз. Ўйин борасида бироз камчиликлар бор. Бу борада ишлаймиз. Терма жамоа сафига чақирилган футболчилардан ташқари сафимизда қолган бошқа футболчилар бугун яхши ҳаракат қилишди. Бугун айрим вазиятларда айнан уларнинг ҳатти-ҳаракатлари бизга ёрдам берди. Терма сафига чақирилган футболчиларда эса ҳозирда жисмоний ҳолатлари ва ўйин амалиёти бўйича бироз муаммолар бор”.

“Мусобақада юқори олтиликда бораётган жамоалар бошқалардан яққол ажралиб қолган. Чемпионлик ва совринли ўринлар учун кураш айнан шу жамоалар ўртасида кечса керак”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kulmurodovtolmos@gmail.com
26/06/2023 01:58
Урунов хурмача киликлар килмасдан ТЖ да вактида пас берганида ЭРОН диютардик .Остан шу кетшда узокка бормайди