Бадавлат клуб Ямални “Барса”дан олиб кетиш йўлини топди

  • 24 Mar 10:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг энг ёрқин истеъдодларидан бири Ламин Ямал ПСЖ раҳбарларининг хотиржамлигини ўғрилаган.

Tecno

Парижликоар анчадан бери 17 ёшли ҳужумкор футболчини олишни кўзлаб юрибди. Яқинда уларнинг 200 миллион евролик таклифи “Барселона” хўжайинлари томонидан рад этилди. Бу воқеани “Барса” президенти Жоан Лапортанинг шахсан ўзи маълум қилганди.

El Nacional нашрининг ёзишича, ПСЖ Ламин Ямални олиш фикридан қайтмаган. Улар ўйинчига эга бўлиш учун махсус режа тузди.

Манбага кўра, “Пари Сен-Жермен” ўз нишонига босим ўтказиб, “Барселона” билан янги шартнома тузмасликка чақиряпти.  Агар Ямал Парижга келадиган бўлса, унга Килиан Мбаппе даражасида муносабат қилиниши айтилмоқда.

Ямалнинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Каталонияликлар ўз тарбияланувчиси билан узоқ муддатли янги шартномани ёзда, Ламин 18 ёшга тўлиши билан имзоламоқчи.

Comments

You must be logged in to commet!