Баҳодир Аҳмедов Япониядан учралган мағлубиятга изоҳ берди

  • 5 февраля, 2018, 16:04
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг охирги турида Ўзбекистон ва Япония ўзаро куч синашишди. Унда вакилларимиз 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Tecno

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.  

- Япониядан кўра кўпроқ хатоларга йўл қўйдик. Энг кам хато қилган жамоа ғалаба қозонади. Шунинг учун мағлубиятга учрадик. Иккинчи бўлимда биз ўзимизни йўқотиб қўйдик. Кейинги ўйинда бу каби камчиликларни бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. “А” гуруҳида барча жамоалар кучли. Ўйлашимча, плей-оффдаги рақибларимизга осон бўлмайди, - дейди терма жамоамиз устози.   

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию