Баҳодир Жалолов 15 март куни тажрибали боксчи билан тўқнаш келади

Профессионал рингда супер оғир вазн тоифасида муваффақиятли юриши давом эттираётган Баҳодир Жалоловнинг кейинги жанг санаси маълум қилинди.

Унга кўра, боксчимиз жорий йилнинг 15 март куни АҚШнинг Тустин шаҳрида (Калифорния штати) тажрибали боксчига қарши рингга кўтирилади. Бу жангда унга колумбиялик Сантандер Силгадо рақиблик қилади. Бу боксчи шу вақтга қадар 34 та жанг ўтказиб, 28 ғалаба (22 нокаут) ва 6 мағлубият қайд этган.

Силгадо ўз вақтида WBA чемпионлик камарига асосий даъвогар ҳисобланган ва чемпионлик жангида россиялик Денис Лебедевга имкониятни бой берган. Бундан ташқари у яна бир қатор чемпионлик камарлари учун рингга чиққан.

Баҳодир Жалолов сўнгги марта ўтган йили декабр ойида Маркус Валентинни нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!