Баҳодир Жалолов "Губернатор Кубоги"да иштирок этади

  • 5 апрель, 2021, 22:40
  • 0
  • Бокс

Ҳар йили Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича "Губернатор Кубоги" мусобақаси ўтказилади. "А" классдаги мусобақалар сирасига кирувчи ушбу турнир, жорий йилнинг 19-24 апрелида бўлиб ўтади. 

Санкт-Петербург бокс федерацияси инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ҳабар берилишича, Ўзбекистон терма жамоаси сафида Баҳодир Жалолов ҳам турнирда иштирок этади.

- "Big Uzbek" бизга келмоқда!

 Бу йил Санкт-Петербург губернатори кубогида дунёнинг энг кучли боксчилари иштирок этади!

 Сизни иложи борича улар билан таништиришга ҳаракат қиламиз.

 Олимпиадага ҳозирданоқ тайёргарлик кўраётган Ўзбекистоннинг умидли боксчиси Баҳодир Жалоловдан бошлаймиз. У 2020 йил март ойида Амманда бўлиб ўтган саралаш турнирида ғолиб бўлиб, Олимпия ўйинларида қатнашиш учун лицензияни қўлга киритди!

 Ўз ватанида уни "енгилмас" деб аташади ва бунинг исботи ҳам бор!

 Жалолов жаҳон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони ва бу йил Болгарияда бўлиб ўтган нуфузли "Странджа" турнирида олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

 Профессионал фаолияти давомида Баҳодир бирорта ҳам жангда ютқазмаган ва яқинда латвиялик рақибини ҳам иккинчи раундда нокаутга учратди. 

 Унинг бўйи 201 см, қўлларининг узунлиги 202. Энди тасаввур қилинг-а, унинг иштирокида қандай ажойиб жанг бўлиб ўтади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!